ЖССТ келажакдаги пандемияларнинг олдини олиш чораларини кўрмоқда

ЖССТ келажакдаги пандемияларнинг олдини олиш чораларини кўрмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти келгусида эпидемия ёки пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган устувор патогенлар рўйхатини янгилашга киришди.

🔬Бунинг учун 300 нафардан ортиқ олимлар жалб қилинди. Улар 25 та вирус ва бактерия гуруҳларига доир маълумотларни кўриб чиқади. Шунингдек, келгусида “Х касаллиги” юзага чиқариши мумкин бўлган эҳтимолий хавф омиллари ўрганилади.

💉 Натижада тўпланган манбалар инфекцияларга қарши янада самарали вакцина ҳамда препаратлар яратиш, соғлиқни сақлаш соҳасига доир зарур чора-тадбирлар ҳамда стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.

🗓 Айтиш жоизки, илк бор патогенлар рўйхати 2017 йилда нашр этилган. Шундан сўнг фақат бир марта ушбу рўйхат оммавий йиғилишда муҳокама қилинган.

📃 Янги рўйхатдан эса CОVID-19, Қрим-Конго геморрагик иситмаси, Эбола ва Марбург вируслари, Ласса иситмаси, Яқин Шарқ респиратор синдроми (МЕRS), оғир ўткир респиратор синдром (SARS), Нипаҳ вируси, Рифт водийси иситмаси, Зика вируси ва “Х” касаллиги жой олиши кўзда тутилган.

🩺 ЖССТнинг етакчи олими Сумия Сваминатаннинг таъкидлашича, устувор патогенлар рўйхати инсоният саломатлигини асраш йўлида профилактик чоралар вазифасини ўтайди.

❗️Янгиланган рўйхат келгуси йилнинг биринчи чорагида эълон қилиниши кутиляпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!