ЖССТ дунёдаги COVID-19’га қарши эмлашга бўлган ишончсизликдан хавотирда

ЖССТ дунёдаги COVID-19’га қарши эмлашга бўлган ишончсизликдан хавотирда

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бутун дунёда коронавирусга қарши вакцинага нисбатан ишончсизликни қайд этди. ЖССТ мутахассислари эмлаш кампаниясининг  муваффақиятсизликка учрашидан қўрқади, чунки бу бошқа вакцинация дастурларига салбий таъсир қилади. Бу ҳақда ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович айтиб ўтди, деб  ёзади «Korrespondent.net».

 

«Ҳозир дунёдаги барча мамлакатларда юз бераётган ишонч инқирозига гувоҳ бўляпмиз. Бу аҳоли ва давлат ўртасидаги ишонч инқирозидир. Биз жуда хавотирдамиз, чунки агар дунё бўйлаб коронавирусга қарши эмлаш ишлари муваффақиятсиз тугаса, бу бошқа барча иммунизация дастурларига ҳалокатли таъсир қилади. Шундай қилиб, биз энг муҳим чора — юқумли касалликларга қарши курашишга имкон берадиган чорани қўлдан бой беряпмиз », — деди Вуйнович Янги авлодни ҳимоялаш V миллий ассамблеяси доирасида ўтказилган онлайн йиғилишда.

У ишончга таъсир қиладиган тўртта омил ҳақида гапирди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, аввало, бу бевосита аҳоли билан боғлиқ. Иккинчи муҳим омил бу маълумот манбаи бўлиб, у орқали фуқароларнинг фикри шаклланади. Учинчиси — атроф-муҳит, ва ниҳоят, охиргиси ҳукумат ва шифокорларнинг намуна бўлишидир.

Вуйнович агар аҳоли сиёсатчи ва шифокорларнинг қандай эмланаётганини кўрса, вакцинацияга катта ишонч билдиришини алоҳида таъкидлади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!