ЖССТ: Дунёда коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари 3 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 17 фоизга камайди

ЖССТ: Дунёда коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари 3 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 17 фоизга камайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, ўтган ҳафтада дунё бўйича 2,9 миллионга яқин кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Улардан қарийб 7,8 минг нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Бу 28 ноябрь — 4 декабрь саналарида касалланишлар сони ундан аввалги ҳафтага нисбатан 3 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 17 фоизга камайганини тасдиқлайди.

Инфекцияни юқтириш билан боғлиқ энг кескин пасайиш динамикаси Африка минтақасида қайд этилди — 78 фоиз! Жануби-Шарқий Осиёда бу статистика 27 фоизни ташкил этди. Америка минтақсида эса аксинча ўсиш кузатилди (+14 фоиз).

Ўлим кўрсаткичлари ҳам Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидан (+3 фоиз) ташқари, қолган минтақаларда пасайди. Жумладан, бу борада Африка (-83 фоиз) ва Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатлари (-33 фоиз) етакчилик қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!