ЖССТ: Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари қарийб 1 фоизга ошди

ЖССТ: Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари қарийб 1 фоизга ошди

Ўтган ҳафтада Ер юзи бўйича 2,7 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан 13 минг нафарга яқини касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, 9-15 январь саналарида хасталаниш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 9 фоизга камайди, ўлим ҳолатлари эса аксинча қарийб 1 фоизга ошди.

Ташхислар сонининг сезиларли пасайиш динамикаси асосан Африка (-40 фоиз), Европа (-35 фоиз) ва Жануби-Шарқий Осиё (-17 фоиз) мамлакатларида кузатилди.

Ўлим кўрсаткичлари эса Ғарбий Тинч океани минтақасида 43 фоиз, Жанубий ва Шимолий Америкада 10 фоиз ҳамда Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатларида 9 фоизга ўсди.

Ўтган ҳафтада энг кўп беморлар аниқланган мамлакатлар:

🇯🇵 Япония — 1 миллион,
🇺🇸 АҚШ — 416 минг ,
🇰🇷 Жанубий Корея — 286 минг,
🇦🇺 Австралия — 191 минг,
🇨🇳 Хитой — 190 минг.

Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар:

🇺🇸 АҚШ — 3922,
🇯🇵 Япония — 2849,
🇨🇳 Хитой — 802,
🇦🇺 Австралия — 742,
🇫🇷 Франция — 520.

‼️ Эслатиб ўтамиз, мутахассислар дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари ҳамон юқорилиги боис барча аҳоли қатламига тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланишни тавсия этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!