ЖССТ: Дунё аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда

ЖССТ: Дунё аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, сайёрамиз аҳолисининг 45 фоизи, яъни 3,5 миллиардга яқин киши тиш, милк ва бошқа оғиз бўшлиғи хасталиклари билан курашмоқда.

Хусусан, сўнгги 30 йилда беморлар сони бир миллиард нафарга кўпайган.

Қайд этилишича, мазкур касалликлар орасида энг кўп тарқалгани тиш кариесидир. Ҳозир у дунё бўйича 2,5 миллиардга яқин одамда учрайди.

Шунингдек, ҳар йили қарийб 380 минг нафар беморга оғиз бўшлиғи саратони ташхиси қўйилмоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ер юзи аҳолисига стоматологик хизмат кўрсатиш йўналишида муаммо ва тўсиқлар талайгина. Улардан энг асосийси ушбу турдаги тиббий хизматлар нархи сезиларли даражада қимматлигидир.

‼️Шундан келиб чиқиб, ЖССТ мазкур муаммони ҳал қилишга доир тавсияларни эълон қилди. Жумладан, оғиз бўшлиғи касалликларини даволашда тиббиётнинг бирламчи бўғини имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш яхши натижа бериши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!