ЖССТ бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш лойиҳалари учун 2,5 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сўрайди

ЖССТ бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш лойиҳалари учун 2,5 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сўрайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2023 йилда бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш лойиҳалари учун 2,5 миллиард доллардан кўпроқ маблағ талаб қилди.

Бу ҳақда ташкилот баёнотига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

“Бугунги кунда ЖССТ соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга дуч келган миллионлаб одамларга ёрдам бериш учун 2023 йил учун 2,54 миллиард долларлик соғлиқни сақлаш апелляциясини ишга туширмоқда”, дейилади мурожаатда.

ЖССТ баёнотида қайд этилишича, инсонпарварлик ёрдамига муҳтож одамлар сони 2022 йилга нисбатан қарийб чоракга ошган ва рекорд даражадаги 339 миллион кишига етган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!