ЖССТ: “Бир ҳафта ичида COVID-19 деярли 4 миллион одамда аниқланди, ўлим даражаси ҳам кўпаймоқда”

ЖССТ: “Бир ҳафта ичида COVID-19 деярли 4 миллион одамда аниқланди, ўлим даражаси ҳам кўпаймоқда”

Сўнгги бир ҳафта ичида дунёда деярли 4 миллион киши коронавирус билан касалланди, бу аввалги 7 кунга нисбатан камроқ. Аммо ўлимлар сони қарийб 70 мингга кўпайган ҳолда ўтган ҳафта кўрсаткичларидан ошиб кетди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 23-29 ноябрь кунлари бутун дунёда 3,935,330 та COVID-19 ҳолати ва 69,916 та ўлим қайд этилди.

16-22 ноябрь кунлари 4.060.891 та юқтириш, 67.221 та ўлим ҳолати аниқланганди.

Таъкидланишича, дунё бўйлаб касалланиш даражаси юқори бўлиб турган бир пайтда ўлим даражаси тобора ошмоқда.

Қайд этилишича, Европада пасайиш кузатилмоқда, аммо ўлимлар кўрсаткичи ўтган ҳафта давомида 16-22 ноябрь ҳафтасига нисбатан 5 фоизга, Жануби-Шарқий Осиёда 4 фоизга, Америкада 2 фоизга ошган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!