Жорж Буш Украинани Ироқ билан адаштириб юборди

Жорж Буш Украинани Ироқ билан адаштириб юборди

Жорж Буш Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралади. Аммо уни Ироқ билан адаштириб юборди. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар берди.

АҚШ собиқ президенти Жорж Буш Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралади.

«Сайловлар қалбакилаштирилган. Сиёсий рақиблар қамоққа ташланади ёки овоз беришлари ман этилади», - деди Буш Россиядаги вазият ҳақида.

У Россиянинг Киевга қарши уруши бошланишига нима сабаб бўлганини айтди, бироқ тасодифан «Украина» сўзи ўрнига «Ироқ» деб юборди. Бу шундай янгради: «Натижада, Россияда назорат ва мувозанат тизими мавжуд эмас. Бир кишининг Ироққа мутлақо асоссиз ва шафқатсиз босқинни бошлаш ҳақидаги қарори.... Мен Украинани назарда тутяпман».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!