Жорий йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистонда 97 нафар бола ЙТҲда ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистонда 97 нафар бола ЙТҲда ҳалок бўлди

Бу ҳақда Сенатнинг 29-ялпи мажлисида ички ишлар вазирининг 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотида қайд этилди.

Маълум қилинишича, Республика ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ишлари ҳам бугунги кун талаби даражасида ташкил этилмаган.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 6 ойида болалар билан боғлиқ 595 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 529 нафар бола жароҳатланган, 97 нафари ҳалок бўлган.

Мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!