Жонсон Лондоннинг Киевга 10 та ўзиюрар артиллерия мосламаларини топшириш ниятида эканлигини маълум қилди

Жонсон Лондоннинг Киевга 10 та ўзиюрар артиллерия мосламаларини топшириш ниятида эканлигини маълум қилди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг идораси хабар беришича, Британия бош вазири Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқоти чоғида яқин келажакда Киевга ўнта ўзиюрар артиллерия мосламасини, шунингдек, ўқ-дориларни етказиб беришни ваъда қилган.

“Бош вазир унга Британия ҳарбий техникаси, жумладан, яқин кунлар ва ҳафталарда мамлакатга кириб келадиган ўнта ўзиюрар артиллерия тизими ва ўқ-дорилар ҳақидаги сўнгги маълумотларни тақдим этди”, — дейилади ТАСС хабарида.

Аввалроқ ОАВ Австралия бош вазири Энтони Албанезе Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 14 та бронетранспортёр ва 20 та Бушмастер зирҳли техникасини беришга ваъда бергани ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!