Жонсон Европани Россия газисиз қаттиқ қишдан огоҳлантирди

Жонсон Европани Россия газисиз қаттиқ қишдан огоҳлантирди

Россия газисиз жорий қиш Европа учун қийин бўлади, аммо кейинги қиш бундан ҳам қийинроқ бўлиши мумкин. Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон The Wall Street Journal газетасидаги мақоласида шундай фикр билдирган.

"Россия гази таъминотига қарам бўлганлар учун бу қиш жуда қийин бўлади, аммо газ омборларини тўлдириш бўйича ажойиб ташкилий ҳаракатлар туфайли биз уни енгиб ўтамиз", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Жонсоннинг қўшимча қилишича, келгуси қиш Европа учун катта муаммо бўлади, чунки сақлаш захираларини тўлдириш қийинлашади ва янги ЛНГ терминаллари ҳали ишламаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!