Жонсиз отаси бошида суратга тушган гўдак кун сайин бойиб боряпти

Жонсиз отаси бошида суратга тушган гўдак кун сайин бойиб боряпти

Ўлган отасининг ёнида йиғлаб турган бола сурати бутун интернетни ларзага солди. Вафот этган шахс Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида қувурчи бўлиб ишлаб келган ва бахтсиз тасодиф туфайли иш вақтида ҳалок бўлган. Оила боқувчисидан ажралди, лекин оилани қўллаб-қувватлаш учун махсус банк рақами очилди ва унда ҳар куни 43,829 доллар миқдоридаги пул тўпланмоқда.
 
Сурат ҳозирга қадар Twitter’да 7,000 марта кўчириб жойлаштирилган. 
 
ОАВнинг хабар беришича, Ҳиндистонда ҳар куни юзлаб қувурчилар ҳалок бўлади, бунинг асосий сабаби эса, уларга етарли асбоб-ускуналар берилмаганида.
 
“The Hindustan Times” нашри мухбири Шив Сунни бу мавзуни алоҳида долзарб масала сифатида олиб чиқди. Унинг айтишича, йиғиладиган пулнинг ҳаммаси Аниллар оиласига берилиб, уларнинг кунлик ҳаёти ҳамда болаларнинг мактабга бориши учун сарфланади. 

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!