Жонни Депп қандай қилиб 650 миллион доллардан иборат бутун бойлигини йўқотганини айтиб берди

Жонни Депп қандай қилиб 650 миллион доллардан иборат бутун бойлигини йўқотганини айтиб берди

Журналист 54 ёшли актёрнинг Лондондаги уйида интервью олди. Интервью 72 соат давом этди.

Родрикнинг аниқлашича, ўз фаолияти давомида актёр 650 миллион доллар ишлаган. Ҳозир эса унинг бойлигидан деярли ҳеч нарса қолмаган. Ўтган йили Депп 1999 йилдан буён унинг молиявий ишларини юритган The Management Group (TMG) компаниясини судга берган.

Деппнинг фикрича, компания унинг бойлигини ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборган. Бундан ташқари, актёрга айтмасдан унинг синглиси Кристига 7 миллион доллар бериб юборишган.

Актёрнинг сўзларига қараганда, TMG ишларнинг боришидан бохабар қилиб турмаган. У ўзи имзо чекадиган ҳужжатларни кўпинча ўқимаганини тан олиб, компания ходимлари унинг маблағини шу йўл билан ўзлаштирганини тахмин қилди.

TMG маълумотига кўра, Депп 75 миллион долларга уйлар, 70 та гитара, 200 та санъат асари, 45 та автомобиль сотиб олган. Бундан ташқари, у «Кардашьян оиласи» шоусидан 7 минг долларга диван харид қилган, ҳар ой парвозларга 200 минг доллардан, докторга 1,2 миллион доллардан, қўриқлаш хизматига 1,8 миллион доллардан сарфлаган.

Айни пайтда актёр кўп пул ишлаштишни ёқтиришини тан олди. Жумладан, у, компания ҳужжатларида кўрсатилганидай, 30 мингга вино олмаган, балки кўпроқ сарфлаган.

«Винога ойига 30 минг доллар сарфлаган дейиш мени ҳақорат қилишдир, — деди актёр. — Мен анча кўп сарфлардим».

Манба: daryo.uz
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!