Жон Жонс яна ҳибсга олинди

Жон Жонс яна ҳибсга олинди

Ярим оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Жон Жонс кеча ушбу промоушеннинг шон-шуҳрат залига киритилганди.

У билан бирга яна бир UFC афсонаси Жорж Сен-Пьер ҳам шон-шуҳрат залига қабул қилинган эди. Ушбу маросимдан бир неча соат ўтиб, Жонс Лас-Вегас полицияси томонидан ҳибсга олинди. Унга зўравонлик ҳамда транспорт воситасига шикаст етказиш айбловлари қўйилди.

Айни пайтда Жонс полиция маҳкамасида қолмоқда. Агар у жами 8000 доллар кафолат пули тўласа, бир суткада судда ҳозир бўлиш шарти билан маҳкамадан қўйиб юборилади. Сумманинг 5000 доллари автотранспорт воситасига зарар етказгани учун, қолган 3000 доллари зўравонлик учун ундириб олинади.

Эслатиб ўтамиз, Жонс сўнгги бор ўтган йилнинг март ойида автоуловни маст ҳолатда бошқаргани ҳамда ўқ отар қуролни ноқонуний тарзда олиб юргани учун ҳибсга олинган эди. Ўшанда у 96 соатлик уй қамоғи, 90 кунлик амбулатор терапия ҳамда 48 соатлик умумий жамоат ишларида ишлаб бериш жазосини олганди.

Бундан ташқари, Жон Жонс 2015 йилда машинада йўл транспорт ҳодисасини содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетганди. Суд бу қилмиши учун уни шартли равишда 18 ойлик қамоқ жазосига маҳкум этганди. UFC ташкилоти эса уни ярим оғир вазн тоифасидаги чемпионлик камаридлан маҳрум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!