Жодугарликда айбланган аёл тўрт боласи билан калтаклаб ўлдирилди

Жодугарликда айбланган аёл тўрт боласи билан калтаклаб ўлдирилди

Ҳиндистоннинг Орисса штатида жодугарликда айбланган бир аёл ва унинг тўрт фарзанди калтаклаб ўлдирилди. ВВС хабарига кўра, ҳодиса юзасидан олти киши ушланган.

Исми Мангри Мунда бўлган аёл ва болаларининг жасадлари бир қишлоқдаги қудуқда топилган. Полиция бу ҳодисада кўпроқ кишининг қўли борлигидан шубҳаланмоқда.

Мунданинг болалари 1, 4, 7 ва 12 ёшда бўлган. Аёл ва фарзандлари аввалига калтакланган, сўнг болта билан чопилиб, қудуққа ташланган.

Штат полициясининг маълум қилишича, Ориссада 2017 йилда жодугар ови билан боғлиқ 99 та, ўтган йили эса 83 та ҳолат қайд этилган. Бундай ҳолатларда асосан бевалар нишонга олиниши, бундан мақсад эса уларнинг уйи ва ерига эга чиқиш экани айтилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!