Жоан Гаспар Неймар ҳақидаги сирни очди

Жоан Гаспар Неймар ҳақидаги сирни очди

Каталониянинг футбол бўйича “Барселона“ жамоаси собиқ президенти Жоан Гаспар Неймарнинг клуб сафига нима сабабдан ўтмаганлигига ойдинлик киритди.

Жоан Гаспарнинг таъкидлашича, ПСЖ Неймарнинг “Барса“га кўчиб ўтиши учун 300 миллион евро талаб қилган. Бироқ парижликларнинг мазкур талаби сабаб шартнома имзоланмаган.

Маълумот учун, Неймар ўтган мавсумда ПСЖ сафида 28 учрашув ўтказган, 23 марта рақиблар дарвозасини ишғол этиб, 13 голга ҳаммуаллифлик қилган. 27 ёшли ҳужумчининг парижликлар билан шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!