Жиззахда ЙТҲ оқибатида велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Жиззахда ЙТҲ оқибатида велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Бахмал туманида номаълум ҳайдовчи йўл четида велосипедда ҳаракатланаётган фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Жиззах вилояти Бахмал тумани Барлос қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Самарқанд – Булунғур – Турон – Аламли” 4Р-238 йўлининг 7- километрида йўл-трнаспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, номаълум ҳайдовчи йўл четида велосипедда ҳаракатланаётган, Барлос қишлоқ фуқаролар йиғинида яшаган фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи етказилган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув давомида ушбу жиноят Бахмал тумани Оқтош қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахс томонидан содир этилгани аниқланди.

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!