Жиззахда тунда ҳалок бўлган икки кишининг яширинган гумондори жазоланди

Жиззахда тунда ҳалок бўлган икки кишининг яширинган гумондори жазоланди

Н.Салмонов (исм-шарифи ўзгартирилган) 2022 йил 12 апрель куни соат 23.30 ларда Фориш тумани ҳудудида жойлашган “Салмон барака” фермер хўжалигига қарашли чўпон уйида танишлари И.Орифов ва Ч.Султонов билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилади. Кейин эса мастлик ҳолатида ўрталарида жанжал келиб чиқади. Оқибатда И.Орифов ва Ч.Султоновлар Н. Салмоновни нафсониятига тегадиган ножўя сўзлар билан ҳақорат қилишади. Н.Салмоновнинг эса бундан жаҳли чиқиб, уларни қасддан ўлдириш мақсадида, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ч.Султоновнинг чап томон кўкрак қафасининг олдинги юзаси ўмровости соҳаси, чап томон кўкрак қафасининг орқа юзаси, чап томон кўкрак қафасининг ёнбош юзаси, қўлтиқости соҳаси ва чап томон қорин олд деворига жуда кўплаб маротаба зарба беради. Сўнгра алкоголдан оғир даражадаги мастлик ҳолатида бўлган, ўзини ҳимоя қилишга ва фаол қаршилик кўрсатиш имкониятига эга бўлмаган ожиз аҳволдаги И.Орифовнинг ҳаёти учун муҳим аъзоси ҳисобланган чап томонлама кўкрак қафасига ҳам пичоқ уради. Ҳар иккиси ҳам воқеа жойида ҳалок бўлади. Н. Салмонов эса воқеа жойидан қочиб яширинган.

Суд мажлисида Н.Салмонов унинг ўзи ИИБга хабар қилганлиги, жиноят содир қилганидан пушаймон эканлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, жабрланувчилардан кечирим сўрашлиги, оилавий аҳволини инобатга олиб, унга нисбатан қонунда белгиланган енгил жазони қўллашни сўради.

Суд томонидан Н.Салмоновга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а,в,ж” бандлари билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, тайинланган жазоси махсус тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланди.

Мазкур жиноят иши Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилиб, Н.Салмоновга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!