Жиззахда "Халқаро армия ўйинлари – 2021" мусобақаларига старт берилди

Жиззахда "Халқаро армия ўйинлари – 2021" мусобақаларига старт берилди

Жиззах вилояти Фориш ҳарбий тоғ полигонида 22 август куни "АрМИ–2021" ҳарбий ўйинлари доирасида "Ҳарбий тиббий эстафета" ва "Дала ошхонаси" танловларига старт берилди. Бу ҳақда Ўзбекситон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Малум қилинишича, "Ҳарбий тиббий эстафета" мусобақасида 8 давлат қатнашади. Булар Ўзбекистон, Россия, Хитой, Беларусь, Вьетнам, Мьянма, Фаластин, Тожикистон жамоаларидир. Шунингдек, "Дала ошхонаси" мусобақасида 5 давлат: Ўзбекистон, Россия, Вьетнам, Беларусь, Тожикистон вакиллари иштирок этади.
Мусобақалар 22 августдан 5 сентябргача давом этади.
Ушбу мусобақаларда ўтган йилги ўйинларга 5 та мамлакат мезбонлик қилиб, 30 дан ошиқ давлат иштирок этган бўлса, бу йил "АрМИ–2021" Халқаро армия ўйинларида дунёнинг 43 давлатидан 295 жамоа иштирок этяпди.
Ўйинлар эса 11 давлат ҳудудида ўтказилмоқда.
Бундан аввалги мусобақаларда Ўзбекистон ҳарбийлари учинчи ўринни эгаллаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!