Жиззахда “Volvo”даги “телевизор” режаси чиппакка чиқди

Жиззахда “Volvo”даги “телевизор” режаси чиппакка чиқди

“Яширин иқтисодиёт”нинг асосий омилларидан бири товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона ҳудудида ҳаракатланишидир. Шу муносабат билан божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Б.Х бошқарувидаги “Volvo” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари ва махсус идентификацион белгили маркировкалари бўлмаган, умумий қиймати 63,5 миллион сўмлик 37 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!