Жиззахда укасининг 700 долларини ўғирлаган опага нисбатан суд ҳукми ўқилди

Жиззахда укасининг 700 долларини ўғирлаган опага нисбатан суд ҳукми ўқилди

Жиззахнинг Шароф Рашидов туманида 700 доллар пул ўғирлаган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман суди матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Шоҳсанам Ботирова (исми шарифи ўзгартирилди) ёшлигидан тарбияси оғир бўлди. Оила-аъзоларининг берган тарбиясига қарамасдан бир неча маротаба ўғирликлар содир қилди. Унинг бу одати турмушга чиққанидан кейин ҳам йўқолмади.

Натижада, унинг онаси ва укаси ҳам у уйга келганда хонасини қулфлаб юришга мажбур бўлди.

Бироқ, турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчиликлар сабабли онасининг уйига келиб қўйган Шоҳсанам Ботирова  2019 йил 5 март куни уйда ёлғиз қолганида, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эшиги қулф бўлган, укаси Ш.Холматовнинг ётоқхонасига дераза орқали ошхона пичоғи ёрдамида дераза ойнасидаги михларни қайириб, ойнасини олиб, деразанинг ичкари томонида турадиган темир илгакни қўли билан очиб, хонага ғайриқонуний равишда кириб, укаси Ш.Холматовнинг ётоқхонасидаги жавоннинг ичидан 7 000 АҚШ долларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Пулларнинг бир қисмини шахсий эҳтиёжилари учун ишлатиб юборгани.

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг 2019 йил 7 майдаги очиқ суд мажлисида ушбу жиноят иши мазмунан кўрилиб, Шоҳсанам Холматова Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси(ўғрилик) 2-қисмининг «б,г» бандлари билан айбли деб топилди.

Суд Шоҳсанам Холматованинг айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, етказилган зарарлар тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчининг даъвоси йўқлиги, қарамоғида 2 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, аёллиги, содир қилган жинояти унча оғир бўлмаган жиноят деб тавсифланишини, шунингдек ҳаракатида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар эса мавжуд эмаслигини инобатга олиб, унга нисбатан жарима жазоси тайинлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!