Жиззахда тўрт киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззахда тўрт киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2018 йил 4 декабрь куни соат 10:30ларда Ғаллаорол тумани «Молтоб» ҚФЙда истиқомат қилган 2 нафар хамда «Мирзабулоқ» ҚФЙда истиқомат қилган 2 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этган.

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, улар қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан газдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини бузган холда фойдаланишган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда яна саккиз киши ис газидан заҳарлангани хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!