Жиззахда тоға-жиян жиноятчиларга суд ҳукми ўқилди

Жиззахда тоға-жиян жиноятчиларга суд ҳукми ўқилди

Жиззахда тоға-жиян жиноятчиларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Шароф Рашидов туман ҳокимлиги хабар берди.

Судланувчи Комилов Олим Солиевич жияни Салимов Олим Файзиевич билан гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотиш мақсадида олдиндан тил жиноий тил бириктириб, 2019 йил 20 ноябрь куни соат 16 ларда О.Салимов тоғаси О.Комиловнинг кўрсатмасига мувофиқ Тошкент вилояти, Янгийўл туманидаги яшаш манзилига яқин бўлган ва тергов жараёнида ҳудудини аниқлашнинг имкони бўлмаган дала ер майдонидан ёввойи ҳолда ўсиб турган ва нам ҳолдаги оғирлиги 4.392 граммга тенг бўлган, узунлиги 35х110 сантиметрли “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини танаси билан юлиб олгач, уни бир дона оқ рангли полиэтилен халтага жойлаштириб, ушбу “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини сотиш мақсадини кўзлаб, шу куннинг ўзида тоғаси О.Комилов билан бирга Жиззах шаҳрига олиб келиб, 2019 йил 21 ноябрь куни соат 00-20 ларда Жиззах шаҳри, “Қассоблик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Бек” номли чойхонанинг алоҳида хонасида Жиззах вилоят ИИБ Жиноят-қидирув бошқармаси тезкор вакиллари томонидан ўтказилган “назоратли харид” тезкор тадбирига харидор сифатида жалб қилинган “Х” ва “С” тахаллусидаги шахсларга бир дона оқ рангли полиэтилен халтадаги нам ҳолдаги оғирлиги 4.392 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “каннабис” гиёҳвандлик воситасини тезкор тадбир учун фойдаланилган ва серия-рақамлари қайд этилган 5.000.000 сўм пуллар эвазига қонунга хилоф равишда сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, О.Комиловдан 4.000.000 сўм ва О.Салимовдан 1.000.000 сўм тезкор тадбир пуллари ҳамда тезкор тадбирга харидор сифатида жалб қилинган “С” тахаллусидаги шахс томонидан тақдим этилган бир дона оқ рангли полиэтилен халтадаги нам ҳолдаги оғирлиги 4.392 граммга тенг бўлган “каннабис” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далиллар тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Судланувчи Комилов Олим Солиевич Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчи Салимов Олим Файзиевич Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди ва унга шу модда билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!