Жиззахда террорчилик ташкилотига кирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Жиззахда террорчилик ташкилотига кирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

2021 йилнинг 12 июнь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар жараёнида, Сурия Араб Республикасида террорчилик ҳаракатларини амалга ошираётган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ҳалқаро террорчилик ташкилоти таркибига қўшилишни режалаштираётган Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи бир гуруҳ шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур фуқаролар хорижда бўлиши давомида Интернет тармоғи орқали террорчилик тузилмалари ёлловчиларининг таъсирига тушиб, яшаш манзилларига қайтиб келгандан сўнг ушбу террорчилик ташкилотининг бузғунчи ғояларини аҳоли орасида фаол тарғиб қилиб келганлиги аниқланган.

Ҳозирда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!