Жиззахда сел оқизиб кетган 20 ёшли қиз қутқарилди

Жиззахда сел оқизиб кетган 20 ёшли қиз қутқарилди

Зомин туманида ФВВ қутқарувчилари сувда оқиб келаётган "Пишоғар" ҚФЙ Қонғли қишлоғида яшовчи 20 ёшли фуқаро Э.Н.ни қутқариб олди. Унинг аҳволи яхши, тан жароҳати олмади.

Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

4 май куни Зомин туманининг "Пишоғар", "Аччи" ва "Шўрча" қишлоқларидан ўтган сойлардан сел сувларини оқиши кузатилган.

Сел сувлари Жиззах–Зомин автомобиль йўли остида ўрнатилган қувурларга сиғмасдан ушбу йўлнинг 25, 26, 27-км устидан тошиб, яна сой ўзани бўйлаб оқиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!