Жиззахда қабр тошларини ўғирлаб сотган шахсга ҳукм ўқилди

Жиззахда қабр тошларини ўғирлаб сотган шахсга ҳукм ўқилди

Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, Хавастлик маҳалласида жойлашган «Ғойиб ота» қабристонида қабр тошларини ўғирлаб сотган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди.

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси Ғиёсиддин Ялгашевнинг маълум қилишича, судланувчи Файзуллаев Амир Анатольевич 2018 йил 1 апрель куни соат 19ларда Шароф Рашидов тумани, Хавастлик маҳалласи, С.Айний кўчасида жойлашган «Ғойиб ота» қабристонига кириб, қабристонга дафн қилинган марҳум Маннонов Пўлат Маннонович қабрига ёдгорлик сифатида ўрнатилган 1 дона қора мармардан ясалган 800.000 сўмлик қабр тоши ва марҳума Хидирова Қурвоной Бўрибой қизининг қабрига ёдгорлик сифатида ўрнатилган 1 дона қора мармардан ясалган 1.250.000 сўмлик қабр тошини ўғирлайди.

У ушбу тошларни Самарқанд шаҳридаги «Ёдгорлик» қабр тош устахонасига олиб бориб, уста О.Мустафоевга қабр тошларидаги ёзувларини ўчиртириб, мазкур тошларни Ф.Раҳмоновга 570.000 сўмга сотиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг 2018 йил 12 октябрь кунги ҳукмига кўра, Файзуллаев Амир Анатольевич Ўзбекистон Республикаси ЖК 134-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга шу модда билан 3 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!