Жиззахда "Нексия"лар тўқнашди. Ҳайдовчилар ҳалок бўлди, йўловчилар касалхонада

Жиззахда "Нексия"лар тўқнашди. Ҳайдовчилар ҳалок бўлди, йўловчилар касалхонада

2020 йил 15 октябрь куни соат 16:00 да Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Булоқбоши ҚФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-40 “Даштобод-Зомин-Бахмал-Ғаллаорол” автомабиль йўлининг 173-километрида “Бахмал” йўналишида, 1994-йилда туғилаган фуқаро И.Ш ўз борқарувидаги “Нексия-2” русумли транспорт воситаси билан катта тезликда ҳаракатланиб келиб рул бошқарувини йўқотиши натижасида йўлнинг қарама қарши йўналишига чиқиб кетиб, 1992 йилда туғилган Э.Р нинг бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада ҳар иккила транспорт воситалари ҳайдовчилари олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этишган. Шунингдек, “Нексия-2” автомашинасида йўловчи сифатида келаётган 1994 йилда туғилган А.У ҳамда “Нексия” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1964 йилда туғилган Б.Ш лар турли даражада тан жароҳатлари олиб Ғаллаорол тумани Марказий шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан Ғаллаорол туман ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!