Жиззахда мусиқа ўқитувчиси МТМ мудирасидан пул талаб қилди

Жиззахда мусиқа ўқитувчиси МТМ мудирасидан пул талаб қилди

2020 йилнинг 8 май куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи 41 ёшли Н.А., (аёл) Ғаллаорол тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

У ўз аризасида Ғаллаорол туманидаги мактабгача таълим муассаса мудираси бўлиб ишлаб келишини, карантин даврида ходимларини шанбалик қилиб ишлатганлиги ҳолати юзасидан, қўл остида мусиқа фани ўқитувчиси бўлиб ишловчи 38 ёшли Л.А. устидан қилган шикоят аризасини қайтариб олиши эвазига 5.000.000 сўм пулларни товламачилик йўли билан талаб қилганлиги учун Л.А.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Н.А. 2020 йил 11 май куни Л.А.нинг пластик карта ҳисоб рақамига 3.000.000 сўм пулларни ўтказиб берганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан Н.А. 2020 йил 11 май куни Л.А.нинг пластик картасига 3.000.000 сўм пул ўтказилганлигини тасдиқловчи чек ҳужжатлаштириб олиниб ҳамда ашёвий далил деб топилган.

Қайд этилишича, мудира Н.А.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!