Жиззахда куёв хотинининг акасини пичоқлади

Жиззахда куёв хотинининг акасини пичоқлади

Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1993 йилда туғилган З.Н. синглисини куёви ҳақоратлаб, урганлигини эшитгач, ўзини боса олмади. Зўравон билан гаплашиб олиш мақсадида тунги соат 22.00.лар атрофида қишлоқ чеккасидаги дала майдонига чақирди.

Шу жойда қайиноға Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1993 йилда туғилган куёви Д.Н.нинг ёқасидан тутиб, синглисини нима учун азоблаётганини сўраганида Д.Н. ёнидаги ошхона пичоғи билан З.Н.нинг қорнига уради.

Оқибатда қайиноға қорин бўшлиғи олд девор қисмига санчилиб, кесилган жароҳат билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Қасддан баданга оғир шикаст етказган Д.Н.га нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган. Айни вақт у ҳибсхонада. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!