Жиззахда кўчалар қайта номланади, номсиз кўчаларга ном берилади

Жиззахда кўчалар қайта номланади, номсиз кўчаларга ном берилади

Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида қарор лойиҳаси муҳокама учун норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига жойлаштирилди, дея ҳокимлик ахборот портали хабар берди.

Қарорга кўра 100 та кўча қайта номланиши кўзда тутилган, шунингдек, 25 та номсиз кўчага ном берилган.

Лойиҳада шаҳардаги бир-бирини такрорловчи кўчалар номини қайта номлаш, жумладан, жойларнинг қадимий номларини тиклаш юзасидан тушган таклифлар кўриб чиқилганлиги таъкидланади ва қуйидаги:

  • Ғалча кўчасининг номи Шарқ тонги;
  • Шароф Рашидов кўчаси Дилхуш;
  • Ўзбекистон кўчаси Ҳамза;
  • «Раваллиқ» маҳалласидаги Ҳамид Олимжон кўчаси Янги давр;
  • «Дўстлик» маҳалласидаги Ҳамид Олимжон кўчаси Илғор,
  • «Обод» маҳалласидаги Бекобод кўчаси Янги Бекобод,
  • Абдулла Қаҳҳор кўчаси Шукрона,
  • Сўзмойилтепа кўчаси Ҳаловат,
  • Тупхона кўчаси Дўстлик

номига ўзгартирилган.

Тегишли мутасадди ва давлат органларига амалдаги тартибда ном берилган ва номлари ўзгартирилган маҳалла фуқаролар йиғини, аҳоли пунктлари ва кўчаларнинг таркибий қисмларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ топшириқлар берилган.

Ушбу қарор лойиҳаси порталга 3 июль куни жойлаштирилган ва 18 июлгача кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!