Жиззахда колонияда жазо муддатини ўтаб туриб ўғрилик жиноятини содир қилган маҳкумга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Жиззахда колонияда жазо муддатини ўтаб туриб ўғрилик жиноятини содир қилган маҳкумга нисбатан суд ҳукми ўқилди

С.Баванов муқаддам жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг 2020 йил 13 мартдаги ҳукмига кўра қилган ўғрилик жинояти учун судланиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД 3-минтақавий худуд 29-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаб келиб, ўзига тўғри хулоса чиқармасдан Жиззах шаҳар ҳудудида жойлашган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “КОМФОРТ” хусусий корхонасида шартнома асосида ишлаб, 2022 йил 5 май кунига ўтар кечаси соат 00-20ларда корхона ҳудудида чироқ ўчганлигидан фойдаланиб, корхона иш бошқарувчиси Н.Давлатовнинг хонасига ғайриқонуний равишда эшик орқали кириб, хона ичида бўлган оқ рангли темир сейфни калит ёрдамида очиб, сейф ичида бўлган корхона ишчиларига иш хаққи сифатида тарқатилиши лозим бўлган 17.300.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари ҳамда бир дона қора рангли нархи 50.000 сўм бўлган 32 GB хотирали “флешка”ни қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Суд мажлисида С.Баванов айбига қисман иқрорлик билдириб кўрсатув берган бўлса-да, унинг айби жабрланувчи Н.Давлатов, гувоҳларнинг дастлабки тергов ва судда берган кўрсатувлари, жиноят ишидаги жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, нарсани кўздан кечириш ва ашёвий далилни олиш баённомалари ҳамда ишда тўпланган бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топди.

Суд томонидан С.Бавановга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 60-моддаси тартибида 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 34-моддаси 3-қисмининг “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилди.

Мазкур жиноят иши Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилиб, С.Бавановга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.

Низомиддин Эрназаров,

Жиззах вилоят судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!