Жиззахда коллеж ўқитувчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди

Жиззахда коллеж ўқитувчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди

С.Сабиров (исми шарифи ўзгартирилган) Фориш қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежида ўқитувчи вазифасида ишлаб келиб, моддий даромад орттириш мақсадида, 2013 йил ёз ойида коллеж ҳудудида М.Мурадова билан учрашиб, коллежда ўқиб, академик таътил олган ўғли С.Мурадовни ўқишини тиклаб, диплом ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини ваъда қилиб, алдаб, унинг ишончига кириб, 130.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташқари, С.Сабиров 2016 йил ўқув йилидан 2019 йил январь ойи давомида коллежнинг ўқувчи талабаларидан “В,С” тоифадаги “ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун вилоят ИИБ ЙХХБдан рўйхатдан ўтказиш учун”-деб пул йиғишни айтиб, аслида рўйхатдан ўтказишга тўлов қилинмасада, гуруҳ раҳбарлари орқали бир нечта ўқувчи талабалардан пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Шундай қилиб, С.Сабиров ўзининг юқоридаги ҳатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б,в” бандларида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этган.

Бундан ташқари, С.Сабиров махсус фойдаланиш режимига эга бўлган “Гувоҳнома” бланкаларини улардан фойдаланиш имконини бермайдиган даражада ғаразгўйлик ва бошқа паст ниятларда 2020 йил март ойида уйига олиб бориб яширгани натижасида, 191 нафар талабаларни имтихонларда қатнашиш имкониятидан маҳрум қилган.

Суд мажлисида С.Сабиров айбига иқрорлик билдирмаган бўлсада, унинг айби жабрланувчилар, гувоҳлар ва фуқаровий даъвогарнинг кўрсатувлари, жабрланувчиларнинг аризалари ҳамда судда текширилган бошқа далиллар билан исботланди.

Мазкур жиноят иши апелляция инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилиб, С.Сабировга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари, ЖК 227-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг 59, 62-моддалари тартибида 1 йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 27 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Дилшод Эшматов,
Жиззах вилоят судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!