Жиззахда килограми 8 минг евро турадиган заъфарон плантациялари барпо этилади

Жиззахда килограми 8 минг евро турадиган заъфарон плантациялари барпо этилади

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Италиянинг OPERA SRL ширкати заъфарон плантацияларини яратмоқчи. Бу ҳақда ширкат президенти Паоло де Анжелис Ўзбекистан савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов билан учрашувда маълум қилди.

Италиялик тадбиркор тақдим этган лойиҳанинг дастлабки қиймати 20 миллион долларни ташкил этиб, у 400 гектар ерда заъфарон ўсимлигини етиштиришга мўлжалланган.

Заъфарон гулсафсарлар туркумининг Crocus нави Crocus sativus L тури такрибига киради.

Дунё бўйлаб Crocus‘нинг деярли 85 тури тарқалган, лекин Crocus sativus L Ҳиндистон, Греция, Испания, Италия, Афғонистон, Озарбайжон ва Ўзбекистонда, шунингдек 90 фоизи Эронда етиштирилади. 

Заъфарон бугунги кунда фармацевтика ва парфюмерия соҳаларида ҳаридоргир. 1 килограмм заъфароннинг халқаро бозорда нархи 8 мингдан 30 минг еврогача туради. Албатта сифатидан келиб чиқиб, деб хабар беради Ўзбекистон савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

Manba: sof. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!