Жиззахда ишлаб чиқариладиган КIA автомобиллари нархи маълум бўлди

Жиззахда ишлаб чиқариладиган КIA автомобиллари нархи маълум бўлди

2020-йил ноябр ойидан бошлаб Жиззахдаги янги автозаводда Селтос кроссовери ва К5 седанини йиғиш йўлга қўйилади. Кiа компанияси ушбу автомобиллар нархини эълон қилди.

Селтос (чапдаги суратда) 3 хил комплектацияда таклиф этилади:
Люкс – 229 900 000 сўмдан
Стайл – 252 900 000 сўмдан
Престиж – 279 900 000 сўмдан

К5 (ўнгдаги суратда) автомобилини эса 5 хил комплектацияда харид қилиш мумкин бўлади:
Cомфорт – 249 900 000 сўмдан
Люкс – 269 900 000 сўмдан
Престиж – 293 900 000 сўмдан
Стайл – 343 900 000 сўмдан
ГТ Лайн – 369 900 000 сўмдан

Биринчи босқичда завод йилига 25 мингта, кейинроқ эса йилига 100 минг донагача автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!