Жиззахда ис газидан бир оиланинг 5 нафар аъзоси заҳарланди

Жиззахда ис газидан бир оиланинг 5 нафар аъзоси заҳарланди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида шу йилнинг 7 декабрь куни кўнгилсиз воқеа юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, Боғишамол МФЙда яшовчи Ҳ.Э. уйида иситиш печидаги табиий газни чала ёниши оқибатида ўзи ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи Г.И., ўғли К.М., укаси Ҳ.Э. ҳамда келини Н.Т. заҳарланган.

К.М. касалхонага ётқизилиб, Ҳ.Э., Г.И., Ҳ.Э. ҳамда Н.Т.га тиббий ёрдам кўрсатилган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!