Жиззахда ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла маслаҳатчиси калтакланди

Жиззахда ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла маслаҳатчиси калтакланди

Пахтакор тумани маҳалла фуқаролар йиғини посбони Ш.С., ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Х.Р., Туман хотин-қизлар қўмитаси, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси М.О. биргаликда Пахтакор тумани, Дўстлик маҳалласида фоҳишалик билан шуғулланувчи шахс яшаётгани ҳақида олинган хабарга асосан, мазкур хонадонга боришган.

Бу вақтда, Д.С. мазкур хонадонда бўлганлиги сабабли, профилактика инспектори Х.Р. унинг шахсини аниқлаш мақсадида милиция таянч пунктига бориш ҳақидаги талабини бажармасдан, профилактика инспекторини ўз хизмат вазифаларини бажаришига қаршилик кўрсатиб, Х.Р. ва М.О.ни уриб уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, ушбу жанжални бартараф қилиш ва уни тўхтатиш уринган Ш.С.ни ҳам уриб, синдирилган ойна бўлаги ва пичоқ билан, уларни ўлдириш билан қўрқитиб, уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган.

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман суди cудяси Ғиёсиддин Ялгашевнинг 7news.uz га маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг 2018 йил 28 сентябрдаги ҳукмига кўра, судланувчи Д.С Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!