Жиззахда ҳомиладор ўқитувчи аёл калтакланди

Жиззахда ҳомиладор ўқитувчи аёл калтакланди

Жиззахда "замдиректор" аёл ҳамкасби томонидан калтакланди, дея Uznews.uz хабар берди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 13 ноябрь куни Зомин тумани ХТБга қарашли 5-сонли мактабнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ф.Й. кадрлар бўйича менежер Ж.Б. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Эркак эса аёлга мушт туширган.

Воқеадан сўнг, директор ўринбосари шифохонанинг гинекология бўлимига ётқизилган, аммо 5 кундан кейин унинг 10 ҳафталик ҳомиласи тушиб қолган.

Ҳозирда ҳолат бўйича ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!