Жиззахда ҳаммомда фоҳишахона ташкил этган фуқарога жиноий иш очилди

Жиззахда ҳаммомда фоҳишахона ташкил этган фуқарога жиноий иш очилди

Жиззах шаҳрида ҳаммомда фоҳишахона ташкил этган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабаригакўра, ўтказилган тадбирда 1990 йилда Зомин туманида туғилган фуқаро Ғ.И.нинг ҳаммомда фоҳишахона ташкил этгани аниқланган.

Маълум бўлишича, Ғ.И. ҳаммомда икки кишига 80 минг сўм пул эвазига жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 131-моддаси (“Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш”) билан билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!