Жиззахда ҳам ошхонада газ портлаши юз берди. Қурбон бор

Жиззахда ҳам ошхонада газ портлаши юз берди. Қурбон бор

Жиззах шаҳар, Бунёдкор маҳалласи “А-Саноат” ҳудудида жойлашган “Ирригация инвест” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бино ошхонасида газ чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Унда маълум бўлишича, маъмурий бинода жойлашган ошхонага хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган газ плитаси ўрнатилган. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида рўйхатдан ўтиб, масъулияти чекланган жамиятида қоровул вазифасида ишлаган С.Д. ошхонага кириб электр чироғини ёққан вақтида, тўпланган ис газининг чақнаши оқибатида тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.  

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!