Жиззахда фуқаро фожиага йўлиқди: у касалхонада

Жиззахда фуқаро фожиага йўлиқди: у касалхонада

Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 02:00 ларда Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 1013 км.да Жиззах шаҳрида яшовчи У.У. йўлнинг белгиланмаган жойидан маст ҳолатда кесиб ўтаётган вақтда, “Тошкент-Жиззах” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Нексия” русумли транспорт воситаси уриб юборган. 
Натижада, маст ҳолатдаги пиёда У.У. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳурматли пиёдалар “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузган ҳолда белгиланмаган жойларни нотўғри кесиб ўтиб ўз ҳаётингизни хавф остида қолдирманг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!