Жиззахда фожиа: уч киши тириклай ёниб кетди

Жиззахда фожиа: уч киши тириклай ёниб кетди

Жиззах вилояти Фориш тумани Учма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Жиззах - Фориш - Қизилча” 4Р-36 йўлининг 85- километрида йўл транспорт ҳодисаси рўй берди. Жумладан, Навоий вилояти Нурота тумани Синтоп қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ж.С. бошқарувидаги “Cobalt” Фориш тумани Қўлба қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи З.Д. бошқарувидаги “ГАЗ-31” билан тўқнашган.

Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида “Cobalt”да ёнғин келиб чиқди ва ушбу автомашина ҳайдовчиси Ж.С. ҳамда унинг манзилдоши, йўловчи Х.Г. куйиш жароҳатидан вафот этган. Худди шундай, “ГАЗ-31” ҳайдовчиси Б.Т. туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ҳаётдан кўз юмган. Мазкур автомашинада бўлган ҳайдовчининг ҳамқишлоғи йўловчи И.Э. эса бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонанинг травматология бўлимига ётқизилди.

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!