Жиззахда фожиа: эркак хотини ва боласидан айрилди

Жиззахда фожиа: эркак хотини ва боласидан айрилди

Жорий йилнинг 22 февраль куни соат 03:30 ларда Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 автомобиль йўлининг 984 км.да ушбу туманда яшовчи Н.С. “Газ-5327” русумли юк автомашинасини Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ухлаб қолиши оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва автомашина йўл четига ағдарилган. 
Натижада юк автомашинаси салонида бўлган ҳайдовчининг турмуш ўртоғи Ш.С. ва вояга етмаган фарзанди С.Т.лар тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Ҳурматли ҳайдовчилар чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармаслигингизни сўраб қоламиз. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!