Жиззахда фирибгар шифокорларга ҳукм ўқилди

Жиззахда фирибгар шифокорларга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан 2019 йил 18 февраль куни икки нафар шифокорга нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўрилиб, айблов хукми ўқилди.

Йўлчиев Чингиз ва Болтаев Темур (исми-шарифилари тўлиқ ўзгартирилган) алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, Нариманова Мариямни пора беришга қизиқтириб, уни прокуратура ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Жиззах филиалидаги мансабдор шахслар орқали, 500 АҚШ доллари эвазига шу филиалнинг болалар бўлимига ҳамширалик вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, унинг ишончига киришган.

Бироқ, 2018 йилнинг 31 октябрь куни соат таҳминан 16 дан 30 дақиқа ўтганда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари томонидан фуқаро Нариманова Мариямнинг аризасига асосан Жиззах шаҳар Тошлоқ МФЙда ўтказилган тезкор тадбирда Йўлчиев Чингиз ва Болтаев Темурлар фуқаро Нариманова Мариямдан прокуратура ва РШТЁИМ Жиззах филиалидаги мансабдор шахслар орқали шу муассасага ишга киритиб қўйиш эвазига олдиндан келишилган 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олишган вақтида ушлангандилар.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан 2019 йил 18 февраль кунги хукмига асосан Йўлчиев Чингиз ва Болтаев Темурлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми б банди ва 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, тегишли жазо тайинланди.

Э.Қаршиев, Жиноят ишлари бўйича

Жиззах шаҳар суди судьяси,

Низомжон Исломов, журналист


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!