Жиззахда бир нечта уйни сув босди

Жиззахда бир нечта уйни сув босди

 Шароф Рашидов туманидаги Улуғбек ва Навоий кўчаларида бир неча хонадон сув остида қолган (суратда).

ФВВ хабарига кўра, тошқинга маҳалла ҳудудида оқиб ўтувчи ариқнинг сув миқдори кўпайгани ва кўприкка турли чиқиндилар йиғилиши сабаб бўлган.

Бу ҳақда Қатортол МФЙ аҳолиси ФВБга мурожаат қилган. Ишчи гуруҳ воқеа жойига етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида кўприкнинг сув ўтказиш жиҳатини қайта тиклаган.

Натижада маҳалла аҳолиси ва уларнинг мулкига зиён етмагани айтилган.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!