Жиззахда бир гуруҳ нашафурушларга суд ҳукми ўқилди

Жиззахда бир гуруҳ нашафурушларга суд ҳукми ўқилди

Самарқанд вилоятида яшовчи Э.Талпиев (исми-шарифи ўзгартирилган) 2018 йил баҳор ойларида ўзи яшаб келган Самарқанд вилояти ҳудудида жойлашган қаровсиз қолган чуқур ер майдонига тақиқланган экин, канаббис ўсимлик уруғларини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб, сўнг ўсимлик майдаларини полиэтилен пакетга солиб, дала майдонида жойлашган тут дарахтининг кавак қисмида сақлаб келиб, ушбу гиёҳвандлик воситасининг озгинадан кўпроқ миқдордаги қисмини ўтказиш мақсадини кўзлаб, қонунга хилоф равишда 2018 йил 26 ноябрь куни тахминан соат 12-00 ларда Самарқанд шаҳрида озгинадан кўпроқ миқдордаги 2,24 грамм бўлган, 2 дона спички ёзувли гугурт қутиларга қадоқланган марихуана гиёҳвандлик воситасини Жиззах шаҳрида яшовчи Ш.Маликовга 400.000 сўм эвазига сотади.

Ўз навбатида Ш.Маликов 2018 йил 26 ноябрь куни тахминан соат 16-00 ларда Самарқандлик Э.Талпиевдан олган озгинадан кўпроқ миқдордаги 2,24 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини ўзи яшаб келган уйда Жиззах шаҳрида яшовчи Ч.Шакировга 400.000 сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотади, шу куни Ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Ч.Шакиров Жиззах шаҳар худудида таксида кетаётган вақти автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида тинтув қилинганда Ч.Шакировнинг эгнида бўлган қора рангли курткасининг ўнг чўнтагида ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётган целлофан пакетга солинган 2 дона спички ёзувли гугурт қутиларга қадоқланган яшил рангли ўзига хос ўткир ҳидли қуритилган ҳолдаги ўсимлик майдалари, яъни 2,24 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида баённома асосида олинди.

Суд кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра Ч.Шакировдан олинган икки дона спички ёзувли гугурт қутиларига жойлаштирилган яшил қўнғир рангли, ўзига хос ўткир ҳидга эга бўлган ўсимлик моддалари, таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу марихуана дейилиши ва унинг қуруқ ҳолдаги оғирлиги 2,24 граммга тенглиги аниқланган.

Ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган Ш.Маликов ушбу гиёҳвандлик моддасини Самарқандлик Э.Талпиевдан сотиб олганлигини маълум қилиб, Э.Талпиевни ушлашда ёрдам беришини маълум қилинган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 2018 йил 27 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Ш.Маликов 1.000.000 сўм эвазига Э.Талпиевдан беш дона спички ёзувли гугурт қутиларига жойлаштирилган яшил рангли ўзига хос ўткир ҳидли қуритилган ҳолдаги ўсимлик майдаларини, яъни озгинадан кўпроқ миқдордаги оғирлиги 6,4 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситасини сотиб олган вақтида, холислар иштирокида Э.Талпиев ушланиб, ИИБга олиб келиниб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганда Э.Талпиевнинг эгнидаги сариқ рангли шимининг чап ён чўнтагида 3 дона қоғоз бўлагига ўралган яшил рангли ўзига хос ўткир ҳидли қуритилган ҳолдаги ўсимлик майдалари, яъни 1,75 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси ва 1.000.000 сўм пуллар борлиги аниқланиб, баённома асосида олинган.

Суд кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра Э.Талпиев томонидан ўтказилган беш дона спички ёзувли гугурт қутиларига жойлаштирилган яшил қўнғир рангли, ўзига хос ўткир ҳидга эга бўлган ўсимлик моддалари таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу марихуана дейилиши ва унинг қуруқ ҳолдаги оғирлиги 6,4 граммга тенглиги аниқланган.

Суд кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра Э.Талпиевнинг ёнидан олинган уч дона дафтар варағига ўралган яшил қўнғир рангли, ўзига хос ўткир ҳидга эга бўлган ўсимлик моддалари таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу марихуана дейилиши ва унинг қуруқ ҳолдаги оғирлиги 1,75 граммга тенглиги аниқланган

Тергов органи томонидан Э.Талпиев, Ш.Маликов ва Ч.Шакировларга ннсбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2019 йил 5 апрель кунги хукми билан Э.Талпиев Ўзбекистон Республикаси ЖКни 270-моддаси 1-қисмива 273-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб 5 йил 1 ой муддатга озодликдан махрум этиш жазоси, Ш.Маликов Ўзбекистон Республикаси ЖКни 273-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан махрум этиш жазоси ва Ч.Шакиров Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 10.136.500 сўм сўм жарима жазоси тайинланди.

Э.Қаршиев, Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!