Жиззахда безорилар ички ишлар ходимларига қўл кўтариб, жароҳат етказдилар

Жиззахда безорилар ички ишлар ходимларига қўл кўтариб, жароҳат етказдилар

19 июль куни Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга телефон орқали мурожаат қилиб, қўшниси Э.С.нинг уйига 4 нафар номаълум шахс келиб, уларни тинчлигини бузаётганлигини маълум қилган.

"Мазкур хабар юзасидан туман ИИБда хизмат олиб бораётган лейтенант Ш.Ғ. ва лейтенант Қ.Т.лар тартибни сақлаш учун Э.С.нинг уйига етиб келганларида у ерда бўлган Жиззах шаҳрида яшовчи Ж.Қ. ва А.Ҳ.лар лейтенант Ш.Ғ.нинг бошига шиша идиш билан, лейтенант Қ.Т.нинг эса бош ва танасинининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетганлар", дейилади ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Натижада лейтенант Ш.Ғ. ва Қ.Т.лар касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Ж.Қ. ва А.Ҳ.лар қўлга олинган.

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!