Жиззахда аёллар жанжалига аралашган эркак улардан бирининг сочини юлиб олди

Жиззахда аёллар жанжалига аралашган эркак улардан бирининг сочини юлиб олди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида аёллар ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжалда эркак киши ҳам аралашиб, аёллардан бирининг сочини юлиб олгани акс этган видеотасвир тарқалмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу воқеа Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Дўстлик маҳалласида рўй берган бўлиб, видеотасвирларда мазкур ҳудудда яшовчи икки оила вакилларининг келишмовчилиги акс этган. Низога 2013 йилда туғилган боланинг шу маҳаллада яшовчи фуқаро томонидан қуритишга қўйилган “одеяло”га лой оёғини артиши сабаб бўлган. Буни кўрган “одеяло” эгаси болани қарғаган ва жанжал юз берган.

Воқеа ҳақида маълумот олиниши билан ҳудудга 2 нафар профилактика инспектори етиб бориб, келишмовчиликни баратараф этиш чораларини кўришган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!