Жиззахда Американинг «Альфа Эко» компанияси соя ўсимлигини етиштиради

Жиззахда Американинг «Альфа Эко» компанияси соя ўсимлигини етиштиради

Жиззах вилоят ҳокимлиги ва АҚШънинг нуфузли Альфа Эко компанияси негизида ташкил топган Америка соя ловияси корпорацияси (American soybean corporation) ўртасида вилоят далаларида соя етиштириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди, бу ҳақда Халқ сўзи хабар қилади.

Юртингизнинг иқлими, табиий шароити, қуёшга тўйинган тупроқ соя етиштириш ва уни парваришлаш учун жуда мос келади. Биз, дастлабки йили 100 гектар майдонда деҳқончилик қиламиз, Ўзбекистонга мослаб уруғ навини яратамиз, унинг ҳосилдорлигини ошириш чорасини кўрамиз, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаймиз ҳамда уларни Америкада ўқитиб келамиз , дейди American soybean corporation президенти Фима Потик.

Меморандум доирасида вилоятга 300 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишга эришилди. Шунингдек, сояни экиш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ҳолатига келтириш, ички бозорни таъминлаш, ортиқчасини хорижга экспорт қилиш, янги логистика марказларини қуриш ҳамда кластер ташкил этиш, соя чиқиндисидан чорва моллари учун озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш масалалари бўйича ҳам келишиб олинди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!