Жиззахда "100 минг доллар операцияси" фош этилди

Жиззахда "100 минг доллар операцияси" фош этилди

Тожикистон билан бўлган чегарада 100 минг АҚШ долларини ноқонуний равишда олиб чиқиб кетмоқчи бўлган эркак қўлга олинди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги нақд хорижий валюталарни мамлакатдан ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишни фош этишди, деб хабар бермоқда ДБҚнинг матбуот хизмати.

“Қўшкент” чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун кириб келган  хорижий фуқаро И.Э. бошқарувидаги Opel Astra автомобили белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Текширув давомида И.Э. декларацияда кўрсатмасдан ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан, автомашинасида 100 500 АҚШ долларини яширган ҳолда қўшни мамлакатга олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!