Жиззах вилояти ИИБ йил давомида қилинган ишларни сарҳисоб қилди

Жиззах вилояти ИИБ йил давомида қилинган ишларни сарҳисоб қилди

Жиззах вилоят ИИБ ЁХБ, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, газ ва электр идоралари, Ёнғинга қарши курашиш жамияти, маҳалла фуқаролар йиғини, уй-жой мулкдорлари ширкатлари раислари ва бошқа дахлдор ташкилот ходимлари билан ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида вилоят ҳудудида жойлашган 671 та кўп қаватли уйлардаги 8591 та хонадонлар, 45979 та якка тартибдаги аҳоли хонадонларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати текшириб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Ўтказилган текширувлар жараёнида жами 1307 та камчиликлар аниқланиб, 1172 таси, шулардан кўп қаватли уйларда 259 та носоз дудбуронларнинг 254 таси таъмирланишига эришилди, 48 та ҳолатда ностандарт шланг билан газ тармоғига уланиш ҳолати аниқланиб, барча тармоқдан узиб қўйилди. Якка тартибдаги аҳоли турар жойларида уйларда 837 та носоз дудбуронларнинг 708 таси таъмирланишига эришилди, 152 та ҳолатда ностандарт шланг билан газ тармоғига уланиш ҳолати аниқланиб, барча тармоқдан узиб қўйилди.

Аҳоли турар жойларида ўтказилган текширувларда ёнғин хавфсизлиги қоидасини бузган жами 125 нафар фуқароларга нисбатан 2 837117 сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди. 260 та носоз электр мослама, агрегатлардан фойдаланиш та’қиқланди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида 171 маротаба маҳаллаларда муҳокама йиғилишлар ўтказилди.

Ис газидан заҳарланиш ва ҳалок бўлиш ҳолатларини олдини олиш борасида 376 маротаба маҳаллаларда 14127 нафар фуқаролар билан, 23 маротаба хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатида 841 нафар фуқаролар билан ҳамда 345 маротаба давлат тасарруфидаги масканларда 25888 нафар ишчи-хизматчилар, ўқувчи ва ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб, йўриқномалар берилди.

Ўтказилаётган профилактик тадбир бошидан буён 24 маротаба телекўрсатув, 49 маротаба радиоэшиттириш ва 11 маротаба мақолалар чоп этилишига эришилди.

Бугунги кунда ҳамкор ташкилотлар билан аҳоли хонадаонларида фуқароларнинг ис газидан заҳарланиш, ёнғинларни олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан бир қатор кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлмоқда.

Жорий йил ноябрь ойи давомида 3 та ҳолатда 9 нафар фуқароларнинг ис газидан заҳарланиш ҳолати ҳамда декабрь ойининг ўтган 4 куни давомида 1 та ҳолатда 3 нафар фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ва 3 та ҳолатда 4 нафар фуқароларнинг заҳарланиб вафот этиш ҳолати қайд этилди.

Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, вилоят ҳудудидаги маҳаллаларда ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларни олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирларни янада кучайтириш мақсадида комиссия томонидан бир қатор янги вазифалар белгиланди.

Жумладан,

  • давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, газ идоралари, электр таъминоти хизмати, ёнғинга қарши курашиш жамияти ва бошқа дахлдор ташкилотлар ходимлари билан ҳамкорликда ёнғинларни, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар режаси ишлаб чиқиш, ижросини таъминлаш борасида кундалик амалга оширилган ишларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш мақсадида тезкор штаб ва унинг ишчи гуруҳларини тузиш; ҳар бир туманларда давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, газ идоралари, электр таъминоти хизмати, ёнғинга қарши курашиш жамияти, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа дахлдор ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузиш.
  • Ишчи гуруҳлар томонидан профилактик тадбирларни олиб боришда бир қатор долзаб вазифалар юклатилди. Жумладан, фуқароларга газ баллонлардан, газ ва электр мосламаларидан хавфсизлик қоидалари талабларига асосан тўғри фойдаланиш, бундай мосламаларни ёқиқ ҳолатда узоқ муддатга қолдирмаслик, иситиш печларнинг мўриконларини созлигини доимий назорат қилиниши, носоз, қўлбола ва ўзбошимчалик билан ўрнатилган газ ва электр ускуналаридан фойдаланмаслик тўғрисида ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига доимо риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар бериш; рўйхатга олинган қаровчиси йўқ, спиртли ичимликларга ружу қўйган, ёлғиз яшовчи қария ва ногиронлар ҳамда руҳий
  • касалликлар диспансерлари рўйхатида турувчи фуқароларнинг яшаш жойларига алоҳида эътибор қаратилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш ва бошқалар.
  • Manba: daryo. uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!